date

«Реал» ёзда Грегор Кобелни ўз сафига қўшмоқчи

«Реал» ёзда Грегор Кобелни ўз сафига қўшмоқчи

Мадриднинг «Реал» клуби ёзги трансферлар ойнасида дарвозабонлар чизиғини кучайтириш учун янги голкипер олиб келишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Журналист Хорхе Пикон берган маълумотга кўра, «қироллик клуби» Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси посбони Грегор Кобел вариантини кўриб чиқяпти. Швейсариялик дарвозабон «Реал» учун ушбу позицияда асосий нишон сифатида кўрсатилган.

Кобел 2021 йилда «Штутгарт»дан Дортмунд клубига 15 миллион евро эвазига ўтган. Унинг шартномаси 2028 йил 30 июнгача амал қилади. Жорий мавсумда у барча турнирларда 36 учрашувда майдонга тушиб, 45 та гол ўтказиб юборди ва 14 ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Transfermarkt портали Кобелнинг бозор қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Реал» ёзда Грегор Кобелни ўз сафига қўшмоқчи