date

«Ал-Ҳилол» Индзагини ишдан бўшатиши мумкин, у эса хотиржам

«Ал-Ҳилол» Индзагини ишдан бўшатиши мумкин, у эса хотиржам

Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Ҳилол» ҳали бирор марта мағлуб бўлмади, бироқ сўнгги дуранглар серияси жамоани турнир жадвалида учинчи ўринга тушириб юборди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

La Repubblica хабарига кўра, шу фонда Саудия Арабистонида Симоне Индзагини бош мураббийликдан четлатиш эҳтимоли ҳақида гап-сўзлар кучайган. Таъкидланишича, италиялик мутахассисга «Ал-Ҳилол» мухлисларининг бир қисми ҳам қарши чиқмоқда.

Бироқ Индзагининг ўзи вазиятга хотиржам ва ишонч билан ёндашмоқда: унинг шартномаси 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган бўлиб, муддатидан олдин бекор қилинганда катта компенсация ҳам назарда тутилган.

Симоне Индзаги ҳозирда дунёдаги энг кўп маош оладиган мураббийлар рўйхатида Диего Симеонедан кейин иккинчи ўринда туради. Унинг йиллик маоши 26 миллион еврoни ташкил қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Ҳилол» Индзагини ишдан бўшатиши мумкин, у эса хотиржам