«Бенфика» ҳимоячиси Винисиусдан футболка сўраб, узр сўради

«Бенфика»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Сидни Лопеш Кабрал Чемпионлар лигаси доирасида Мадриднинг «Реал»ига қарши ўйиндан кейин Винисиус Жуниордан футболка алмашишни истади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Record хабарига кўра, 23 ёшли футболчи бу илтимосни бразилиялик ҳужумчига айтиб ҳам улгурди, бироқ клубда буни тўғри қабул қилишмаслигини англагач, фикридан қайтишга мажбур бўлди. Кабрал ҳатто жамоаси олдида бу ҳолат учун узр сўраган.
Жавоб учрашувида «Реал» 2:1 ҳисобида зафар қучди, ғалаба голини эса Винисиус урди. Бир ҳафта аввал Лиссабондаги илк баҳсда ҳам у ягона гол муаллифи бўлганди, бироқ ўша ўйинда кўпроқ нишонлаш услуби ва Жянлука Престияннини ирқчилик ҳақоратларида айблагани билан ёдда қолган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг