Туркияда ўйин пайтида футболчи чайқани қутқариб қолди

Туркияда бўлиб ўтган учрашувдан олинган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. «Мевланакопи Гюзелҳисар» ва «Истанбул Юрдум Спор» жамоалари баҳсида дарвозабон тўпни узоқлаштираман деб, майдон устида учиб ўтаётган чайқага тегиб юборган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Воқеадан сўнг ҳар икки жамоа футболчилари дарҳол қуш томон югуриб боришди. «Истанбул Юрдум Спор» сардори Гани Чатан тезда вазиятни англаб, чайқага юракни билвосита массаж қилишни бошлади, кейин эса уни майдон четидаги тиббиёт ходимларига топширди.
Туркиянинг AA нашри хабарига кўра, чайқа тирик қолган. Қуш бир муддат уча олмайди, бироқ ветеринарларга топширилгач, аста-секин соғайиши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг