date

«Ал-Наср» мураббийи Роналду нега майдонга тушмаслигини айтди

«Ал-Наср» мураббийи Роналду нега майдонга тушмаслигини айтди

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналдунинг яқин ўйинда қатнашмаслиги сабабини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши майдонга тушади. Сўнгги пайтларда бойкот ортдан португалиялик юлдуз тез орада қайтиши кутилганди, бироқ бу сафар ҳам у таркибда бўлмайди.

«Жадвал жуда зич. Биз Роналдуни ва асосий таркибдаги яна бир нечта футболчини ҳордиқ чиқариш учун асраяпмиз — олдинда ‘Ал-Фатеҳ’га қарши муҳим учрашув турибди», — деди Жезуш. Унинг сўзларини Al Nassr Zone келтирди.

Мураббий таъкидлашича, Роналдунинг дам олиши янгилик эмас: у Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган ўйинларда аввал ҳам бир неча бор майдонга тушмаган.

Саудия чемпионатидаги «Ал-Фатеҳ» — «Ал-Наср» учрашуви шанба, 14-февраль куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Наср» мураббийи Роналду нега майдонга тушмаслигини айтди