date

Компания «Бавария» «Дортмунд»га қарши кучли таркиб тузиши мумкин

Компания «Бавария» «Дортмунд»га қарши кучли таркиб тузиши мумкин

«Бавария» бош мураббийи Венсан Компания «Боруссия» Дортмундга қарши муҳим ўйин олдидан жамоанинг кадрлар ҳолати ҳақида фикр билдирди. Аввалроқ мюнхенликлар бир қатор йўқотишларга дуч келганди: Мануэл Нойер, Олисе, Павлович, Ито ва Ким Мин Же сафдан чиққан. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Компания матбуот анжуманидан сўнг тиббий штаб билан учрашиб, футболчиларнинг сўнгги аҳволини аниқлаб олишини айтди. Унинг таъкидлашича, ҳозирча вазият ижобий кўринмоқда, бироқ ҳамма ҳам «Боруссия»га қарши ўйинда старт таркибида майдонга тушмаслиги мумкин. Шунга қарамай, мураббий жамоа барибир жуда кучли таркиб билан майдонга чиқиш имконига эга эканини урғуллади.

«Боруссия» — «Бавария» учрашуви шанба куни, 28-февралда бўлиб ўтади. Германия чемпионатининг 24-тури доирасидаги баҳс 22:30 да (Тошкент вақти билан) бошланади.

Шунингдек, мутахассис аввалроқ Мануэл Нойернинг ушбу ўйинда қатнашиши эҳтимоли ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Компания «Бавария» «Дортмунд»га қарши кучли таркиб тузиши мумкин