Индзаги атрофида истеъфо гаплари кучайди, у эса хотиржам

Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Ҳилол» ҳали мағлуб бўлмади, бироқ сўнгги пайтдаги бир нечта дуранглар жамоани турнир жадвалида учинчи ўринга тушириб қўйди. La Repubblica хабарига кўра, шу фон’да Симоне Индзагининг бош мураббийликдаги келажаги ҳақида саволлар пайдо бўла бошлаган. Айрим «Ал-Ҳилол» мухлислари италиялик мутахассисга қарши чиқаётгани айтилмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шунга қарамай, Индзаги вазиятга хотиржам қарамоқда: унинг шартномаси 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган ва муддатидан олдин бекор қилинса, катта миқдордаги компенсация кўзда тутилган.
Қайд этилишича, Симоне Индзаги дунёдаги энг кўп маош оладиган мураббийлар рўйхатида Диего Симеонедан кейин иккинчи ўринда туради. Индзагининг йиллик маоши 26 миллион еврони ташкил қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!