Дортмунд «Боруссия»си сўнгги 7 йилдаги энг яхши мавсумини ўтказмоқда

Дортмунднинг «Боруссия»си Бундеслиганинг жорий мавсумида натижалари билан мухлисларни ҳайратда қолдирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
23 тур ортда қолган пайтда «асаларилар» Германия чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда: жамоа ҳисобида 52 очко бор. Бу кўрсаткич клуб учун сўнгги етти мавсум ичидаги энг яхшиси ҳисобланади.
Шанба, 28 февраль куни «Боруссия» 24-тур доирасида ўз майдонида «Бавария»ни қабул қилади. Учрашув 22:30 да (Тошкент вақти билан) бошланиши режалаштирилган.
Дерби олдидан дортмундликлар пешқадам «Бавария»дан 8 очко ортда қолмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг