Роналду ва Фелиш «Ал-Наср»нинг асосий таркибида майдонга тушади

Шанба оқшомида Саудия Арабистони чемпионати доирасида «Ал-Наср» сафарда «Ал-Фейҳа»га қарши ўйин ўтказади. Ар-Риёд клуби бош мураббийи Жорже Жезуш учрашувни илк дақиқалардан қуйидаги футболчилар билан бошлашга қарор қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Старт таркиб: Бенто, ал-Бушайл, Симакан, Мартинес, ал-Амри, Брозович, ал-Ҳайбари, Коман, Мане, Фелиш, Роналду.
Рўйхатдан кўриниб турибдики, жамоа етакчиси Криштиану Роналду ҳам асосий таркибдан жой олди. Португалиялик ҳужумчи 1000 гол маррасига янада яқинлашишни кўзламоқда — ҳозирча унинг ҳисобида 965 гол бор.
«Ал-Фейҳа» — «Ал-Наср» баҳсини матнли онлайн орқали кузатиш мумкин бўлади. «Ал-Наср» ғалаба қозонса, Про-лига жадвалида яна биринчи ўринга қайтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг