date

Бордалас «Реал» мураббийи Арбелоа ҳақида фикр билдирди

Бордалас «Реал» мураббийи Арбелоа ҳақида фикр билдирди

«Хетафе» бош мураббийи Хосе Бордалас Мадриднинг «Реал» жамоасини бошқараётган Альваро Арбелоа ҳақида ўз фикрини айтди. Жамоалар Ла Лиганинг 26-турида 2-март, душанба куни «Сантьяго Бернабеу» стадионида тўқнаш келади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бордаласнинг таъкидлашича, Арбелоа мураббийликда эндгина йўлини бошлаган бўлса-да, келажакда катта ютуқларга эришиш салоҳиятига эга. У ҳамкасбига омад тилаб, «Реал»дагидек улкан масъулият шароитида ҳам ўзини кўрсата олишини қайд этди.

Учрашув 01:00 да (Тошкент вақти билан) бошланиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Альваро Арбелоа январь ўрталаридан бери «Реал» бош мураббийи лавозимида ишламоқда. У бу постда ишдан бўшатилган Хаби Алонсо ўрнини эгаллаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Бордалас «Реал» мураббийи Арбелоа ҳақида фикр билдирди