26 ёшни қарши олган Азоданинг туғилган куни қандай ўтди?

Актриса, блогер ва хонанда Азода 26 ёшни қарши олганини ўзининг Instagram саҳифаси орқали эълон қилди. У турли видеопостлар жойлаб, байрам кайфиятини мухлислари билан бўлишди.
Санъаткор жойлаган постларидан бирига: “Хуш келдинг, 26 ёшим”, дея самимий изоҳ қолдирган. Туғилган кун байрами унинг яқинлари ва дугоналари даврасида, қувноқ ўйин-кулгилар билан нишонланди.
Байрамга таниқли хонандалар ҳам ташриф буюриб, Азодани табриклашди ҳамда жонли ижролар билан кечага янада файз бағишлашди. Жумладан, Ғайбулла Турсунов, Миржалол Нематов ва Ёрқинхўжа Умаров ҳам меҳмонлар сафидан жой олди.
Изоҳлар бўлимида мухлислар санъаткорни туғилган куни билан қутлаб, унга илиқ, самимий тилаклар билдиришмоқда. Кўпчилик унинг ижоди ва ташқи кўринишини алоҳида эътироф этган.
Маълумот учун, Азода 2000 йил 22 апрель куни таваллуд топган.