date

Гвардиола Чемпионлар лигасида рақобат жуда кескинлигини айтди

Гвардиола Чемпионлар лигасида рақобат жуда кескинлигини айтди

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар лигасидаги рақобат ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

“Шаҳарликлар” 1/8 финал босқичида яна бир бор Мадриднинг “Реал” жамоасига қарши майдонга тушади.

“Чемпионлар лигаси ниҳоятда мураккаб мусобақа. Исталган жамоани айтинг — ҳар бирининг ўз кучли томони бор. Бу турнирда узоққа боришни истасанг, энг кучлиларни енгишинг керак. Акс ҳолда, бунга шунчаки лойиқ бўлмайсан”, — деди испаниялик мутахассис матбуот анжуманида.

Ўтган мавсумда Европанинг энг нуфузли турнирида “Манчестер Сити” айнан “Реал”га ютқазиб, плей-оффнинг дастлабки босқичидаёқ мусобақани тарк этганди. Жорий мавсумда жамоалар умумий босқичда ҳам тўқнаш келишди ва ўшанда инглиз гранди 2:1 ҳисобида зафар қучганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола Чемпионлар лигасида рақобат жуда кескинлигини айтди