date

«Боруссия»нинг мағлубиятсиз юришини «Бавария» тўхтатиб қўйди

«Боруссия»нинг мағлубиятсиз юришини «Бавария» тўхтатиб қўйди

Германия Бундеслигасининг 24-туридан ўтказилган баҳсда Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси кучли қаршилик кўрсатганига қарамай, Мюнхеннинг «Бавария» клубига 2:3 ҳисобида ютқазди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Натижада «Боруссия»нинг чемпионатдаги мағлубиятсиз серияси якунланди. Учрашувгача бу кўрсаткич Европанинг топ-5 лигалари орасида амалдаги энг узун серия бўлиб, 16 ўйиндан иборат эди.

Қизиғи, бу юриш ҳам айнан «Бавария»га қарши ўйиндан кейин бошланган: 7-турда мюнхенликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган, шундан сўнг «Боруссия» кечаги оқшомгача чемпионатда ютқазмай келганди.

Кейинги турда «шмеллар» сафардa «Кёльн» билан тўқнаш келади. Ўйин 7-март куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Боруссия»нинг мағлубиятсиз юришини «Бавария» тўхтатиб қўйди