date

Гвардиола Чемпионлар лигасида рақобат ниҳоятда кучли деди

Гвардиола Чемпионлар лигасида рақобат ниҳоятда кучли деди

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар лигасидаги рақобат ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

“Шаҳарликлар” 1/8 финал босқичида яна Мадриднинг “Реал” жамоасига қарши майдонга тушади.

Испаниялик мутахассис матбуот анжуманида турнирнинг қанчалик мураккаб эканини таъкидлади: “Чемпионлар лигаси жуда қийин. Исталган жамоани айтинг — ҳар бирининг ўз кучли томони бор. Бу мусобақада узоққа боришни истасангиз, энг кучлиларни ютишингиз керак. Акс ҳолда, бунга шунчаки лойиқ бўлмайсиз”, деди у.

Ўтган мавсумда “Манчестер Сити” айнан “Реал”га ютқазиб, энг нуфузли Европа кубоги билан эрта хайрлашганди — плей-оффнинг саралаш босқичидаёқ. Жорий мавсумда эса жамоалар умумий босқичда тўқнаш келиб, ўшанда инглиз гранди 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола Чемпионлар лигасида рақобат ниҳоятда кучли деди