Арбелоа «Реал» «Манчестер Сити»га қарши тўлиқ тайёр бўлади

Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Алваро Арбелоа «Манчестер Сити»га қарши бўладиган Европа саҳнасидаги навбатдаги тўқнашув олдидан фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассиснинг таъкидлашича, икки гранд ўртасидаги баҳс мухлислар учун томошабоп ва кескин ўтади. Арбелоа рақибнинг кучи «Реал» ишқибозлари учун учрашувни янада қизиқарли қилаётганини айтиб, керакли пайт келганда мадридликлар жангга тўлиқ шай бўлишини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» ва «Манчестер Сити» Чемпионлар лигаси 1/8 финалида тўқнаш келади. Дастлабки ўйин 11 март куни Мадридда, жавоб баҳси эса 17 март куни Манчестерда бўлиб ўтади.
Ўтган мавсумги Чемпионлар лигасида ҳам ушбу жамоалар тўқнаш келган ва «қаймоқранглилар» «шаҳарликлар»ни плей-офф босқичида ортда қолдирганди — 3:2 ва 3:1.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!