Роналду ғалабадан кейин пост қолдирди, пенальти эса омадсиз чиқди

«Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Фейҳа» устидан 3:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг ижтимоий тармоқларда қисқа пост билан чиқди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
41 ёшли португалиялик футболчи учрашув бошида ҳисобни очиш имконига эга эди, бироқ пенальти зарбасини голга айлантира олмади. Роналду ўйин давомида ҳам рақиб дарвозасини ишғол эта олмади ва 81-дақиқада захирага олинди.
Баҳс якунида ҳужумчи: «Бирга ўсишда давом этамиз! Муҳим ғалаба!» — дея ёзди.
24-турдан кейин «Ал-Наср» 61 очко билан Саудия лигаси турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринда «Ал-Аҳли» (59), кучли учликни эса «Ал-Ҳилол» (58) якунлаб турибди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг