Арбелоа «Реал» «Манчестер Сити»га қарши тўлиқ тайёр бўлади

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Алваро Арбелоа Европа Чемпионлар лигасида «Манчестер Сити»га қарши бўладиган баҳс олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассиснинг таъкидлашича, икки улкан клуб тўқнашуви мухлисларни зериктирмайди. Арбелоа «Реал» ишқибозлари рақибнинг кучи сабаб бу учрашувни алоҳида қизиқиш билан кутаётганини айтиб, жамоа ҳал қилувчи паллага келиб тўлиқ жанговор ҳолатда бўлишини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» ва «Манчестер Сити» Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида куч синашади. Илк ўйин 11 март куни Мадридда, жавоб баҳси эса 17 март куни Манчестерда бўлиб ўтади.
Ўтган мавсумда «қаймоқранглилар» «шаҳарликлар»ни плей-офф босқичида мағлуб этганди: 3:2 ва 3:1.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг