Антонио Рюдигер Реал Мадрид билан шартномани узайтиришга рози бўлди

1 дақиқа ўқиш411
Антонио Рюдигер Реал Мадрид билан шартномани узайтиришга рози бўлди

Испаниянинг АС нашри хабарига кўра, Антонио Рюдигер Реал Мадрид билан шартномани узайтириш шартларига рози бўлди. Германия терма жамоаси ҳимоячиси клубнинг ёш чегараси бўйича қатъий сиёсатини қабул қилиб, Мадридда яна бир мавсум қоладиган бўлди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Реал Мадрид сиёсатига кўра, 30 ёшдан ошган футболчилар билан шартномалар фақат бир йилга узайтирилади. Дастлаб икки йиллик шартнома кутган Рюдигер якунда клуб талабига кўниб, жамоада қолишни маъқул кўрди. Бу қарор футболчининг клубдаги миссияси ҳали якунланмаганига бўлган ишончи билан боғлиқ.

Ўтган мавсум ҳимоячи учун жисмоний муаммолар сабабли оғир кечди. Сурункали жароҳатлар уни операция столига ўтиришга мажбур қилди, бироқ Лондондаги мутахассислар ёрдамида у оғриқлардан халос бўлди. Сўнгги ҳафталарда Рюдигер яна ўзининг юқори спорт формасини тиклаб, барқарор ўйин кўрсатмоқда.

2022-йилда Челси сафидан эркин агент сифатида келган Антонио Рюдигер қисқа вақт ичида Карло Анселотти жамоасининг асосий таркиб футболчисига айланди. Унга Саудия Арабистони клубларидан катта таклифлар бўлишига қарамай, у Испания пойтахтини тарк этишни истамади ва фаолиятини Реал Мадридда давом эттиришга қарор қилди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?