22:04 / 01.06.2018
4 301

ЖЧ-2026 қаерда бўлиб ўтади?

ЖЧ-2026 қаерда бўлиб ўтади?
13 июнь куни ФИФА конгрессида 2026 йилги жаҳон чемпионати қаерда бўлишини танлайди.

Бу Россия-2018 бошланишига бир кун қолганда Москвада очиқ овоз бериш йўли билан амалга оширилади. Мундиаллар тарихида биринчи марта 48 жамоа иштирок этадиган бу мусобақага мезбонлик қилиш учун икки заявка рақобат олиб бормоқда. Биринчиси, Марокаш, иккинчиси, АҚШ, Канада ва Мексикаларнинг биргаликда топширган аризаларидир. ТАСС агентлиги ушбу номзодларнинг устунликлари ва камчиликлари ҳақида материл чоп қилди.

МАРОКАШ

Режалаштирилган даромадлар: 7.2 миллиард доллар
Режалаштирилган фойда: 5 миллиард доллар
Билетлар сотувидан даромадлар: 1.1 миллиард доллар
Телеҳуқуқлар бўйича даромад: 3.1 миллион доллар
Ҳомийлардан келиб тушадиган маблағлар: 3 миллиард доллар
Стадионларга қилинадиган харажатлар: 3 миллиард доллар
Инфраструктура учун харажатлар: 15.8 миллиард доллар
Шаҳарлар: Касабланка, Марракеш, Агадир, Фес, Работ, Танжер, Ад-Жадида, Мекнес, Надор, Уарзазат, Ужда, Тетуан

Бу Марокашнинг мундиалга мезбонлик қилиш учун бешинчи уриниши бўлади. 1994, 1998, 2006 ва 2010 йиллардаги ҳаракатлар бесамар кетганди. Ушбу муваффақиятсизликлардаги тажрибадан келиб чиқиб, марокашликлар инглизларнинг Vero Communications компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Бу агентлик Қатар-2022, шунингдек, Париж-2024 олимпиадаси учун мезбонлик стратегиясини муваффақиятли тарзда ишлаб чиққан. Бу ҳамкорлик натижасида 40 минг саҳифадан иборат досье ишлаб чиқилди ва ерда инфраструктурадан тортиб, инсон ҳуқуқлари, солиқ системасига доир барча маълумотлар жамланган.

Марокаш заявкасининг энг аҳамиятли афзалликларидан бири мамлакатнинг жойлашувидир. Марокаш Лондон билан бир хил соат минтақасида жойлашган, бу эса, Европада турнирни томоша қилишни қулайлаштиради, телетрансляциялар ҳуқуқининг сотилишида муҳим аҳамият касб этади. Бундан ташқари, мундиал ўтадиган шаҳарлардан бири Европадан атиги 14 км масофада жойлашган. Албатта, Марокаш ўз заявкасини бутун Африка номидан бўлаётгандек позицияда турибди, бу ҳам қитъадаги давлатларнинг хайрихоҳлигига сабаб бўлади. Умумий овозларнинг 25 фоизи Африка давлатларидан келишини эътироф этиш керак. Яна, араб давлатлари ҳам Марокашни қўллаб қувватларини мумкин, мисол учун, Қатар ўз овозини ваъда қилиб бўлган.
Аммо инфраструктура бўйича Марокаш рақибларидан жиддий фарқ билан ортда қолади. Марокашликлар етти стадионни нолдан бошлаб қуришлари керак, бунинг устига уларнинг ичида энг катта лойиҳа ФИФА нинг баъзи талабларига жавоб бермайди. ФИФА очилиш учрашувини камида 80 минг томошабин сиғадиган стадионда ўтказилишини истамоқда, Касабланкадаги стадион эса, атиги 67 минг ўринга мўлжалланган.

АҚШ, КАНАДА ВА МЕКСИКА

Режалаштирилган даромадлар: 14 миллиард доллар
Режалаштирилган фойда: 11 миллиард доллар
Билетлар сотувидан даромадлар: 2.5 миллиард доллар
Телеҳуқуқлар бўйича даромад: 5 миллиард доллар
Хомийлардан келиб тушадиган маблағлар: 1.5 миллиард доллар
Стадионларга қилинадиган харажатлар: 0
Инфраструктура учун харажатлар: 0
Шаҳарлар: Мехико, Гвадалахара, Монтеррей (Мексика), Эдмонтон, Торонто, Монреал (Канада), Нью Йорк/Нью Жерси, Филаделфия, Балтимор, Бостон, Вашингтон, Цинциннати, Нэшвил, Атланта, Орландо, Майами, Хьюстон, Даллас, Лос-Анжелес, Сан Франциско, Денвер, Канзас Сити, Сиэттл (АҚШ)

Жаҳон чемпионати шу пайтгача уч маротаба Шимолий Америкада бўлиб ўтган. 1970 ва 1986 йилларда Мексика, 1994 йилда АҚШ мундиалларга мезбонлик қилишган. Канада ҳеч қачон бундай турнир мезбони бўлмаган. 2002 йилдан кейин ФИФА мезбонликни бирдан ортиқ давлатга бермайдиган бўлганди, аммо иштирокчилар сонининг 48 тага ошиши бу тақиқни ҳам бекор қилди.

Сўнгги йилларда ФИФА кўп маротаба мезбонликни у қадар футбол державаси ҳисобланмайдиган давлатларга бериб келган. Аммо айнан АҚШ да бўлиб ўтган 1994 йилги мундиал якуний мақсадга етиш борасида энг самарали бўлганди. Ўша мундиалдан сўнг ташкил этилган MLS лигаси ривожланиб, жуда даромадли мусобақага айланди, у ерда ёши бироз катта бўлса ҳам, жуда кўп футбол юлдузлари тўп сурмоқдалар.

Мексикада футболнинг нақадар севимли эканини, АҚШ даги юқорида тилга олинган лиганинг бўлиши бу заявканинг футбол руҳиятидан у қадар узоқ эмаслигини исботлайди. Канадани ҳам четламаслик керак, бу давлатнинг уч клуби MLS да ўйнайди ва “Торонто” ФК ўтган мавсумда ҳатто чемпион бўлганди.

Бу учлик ғалаба қозонадиган бўлса, асосий юк АҚШ гарданига тушиши шубҳасиз. Лекин америкаликлар бугуннинг ўзидаёқ, нафақат 48, 96 жамоани ҳам қабул қилишга тайёр инфраструктурага эгалар. Ҳозирда АҚШ да 40 минг томошабин сиғиши мумкин бўлган 150 дан зиёд футбол стадионлари бор ва улардан 25 тасида камида 80 минг томошабинга мўлжалланган. Асосийси Нью Жерси штатидаги “Ист Рутерфорд” стадионига 82.5 минг томошабин бир пайтда кириши мумкин.

Айниқса, АҚШ президенти Доналд Трампнинг бу мавзудаги гапларидан сўнг, бу учлик заявкасининг муҳокамаси бадтар кучайиб кетди.

“Қўшма штатлар Мексика ва Канада билан бирга жуда кучли заявка топширди. Биз доим қувватлаб келган давлатлар биз томон бўлмасалар, шармандаликдан бошқа нарса эмас” – деб ёзди у шахсий твиттерида.

Шунингдек, Нигерия раҳбари билан учрашувда Африка мамлакатларини ҳам АҚШ ни қўллаб қувватлашга чақирди.

Асосий даромад манбаи айнан Жаҳон чемпионати бўлган ФИФА учун албатта, ушбу заявка қулайроқ. Америкаликлар қандай даромад олишни жуда яхши биладилар. Бу нуқтаи назардан иккинчи заявканинг фаворит эканини бемалол айтиш мумкин.

Марокаш спорт ва даромад нуқтаи назаридан яққол ортда қолмоқда, аммо Африка мамлакатлари ва арабларнинг қувватлашидан ва шунингдек сиёсий фактор туфайли ўз овозини берадиган мамлакатлардан умид қиляптилар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ-2026 қаерда бўлиб ўтади?