Афсонавий MTV эфирни тарк этмоқда

1 дақиқа ўқиш494
Афсонавий MTV эфирни тарк этмоқда

Мусиқий телеканаллар замонаси тарих саҳифасига айланмоқда. Афсонавий MTV телеканали Европада ўз фаолиятини якунлаётганини маълум қилди. Endi у Буюк Британия, Германия, Полша, Венгрия ва қатор Европа давлатларида эфирдан чиқади. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар берди.

Маълумотларга кўра, MTV тармоғига кирувчи бир нечта машҳур каналлар — MTV Music, MTV 80s, MTV 90s, Club MTV ва MTV Live 2025 йил 31 декабрдан бошлаб эфирни тўхтатади. Фақат битта йўналиш — реалити-шоуларга ихтисослашган MTV Reality қолдирилади.

Бу қарор MTV учун тарихий нуқта бўлди. Сабаб аниқ: замон ўзгарди, аудитория ҳам. Эндиликда одамлар мусиқий клиплар ёки концертларни телевизор орқали эмас, YouTube, Spotify, TikTok ва бошқа рақамли платформалар орқали томоша қилмоқда. Шу билан бирга, ёш авлод учун смартфон экранлари анъанавий телевидениедан устун бўлиб қолди.

МТВ 1981 йилда илк бор АҚШда эфирга чиққан ва “Video Killed The Radio Star” қўшиғи билан бутун дунёда янги мусиқий маданиятни бошлаган эди. У ўнлаб йиллар давомида поп-маданият, фешн ва ёшлар услубининг асосий тарғиботчиси бўлиб келди. Бир вақтлар Британия ва Европадаги MTV каналлари ҳар бир ёш оила хонадондаги энг машҳур телеканаллардан бири эди.

Аммо интернетнинг ривожланиши, ижтимоий тармоқлар ва видеохостинглар MTVнинг асосий аудиториясини тортиб олди. Бу эса телеканалларнинг молиявий моделини ҳам ўзгартириб юборди. Бугун MTV реалити-шоулар ва стриминг контентига кўпроқ эътибор қаратмоқда.

МТВ мутасаддилари таъкидлашича, телеканал ёпилиши MTV брендининг тугаши эмас, балки унинг янги босқичга ўтиши ҳисобланади. Яъни, MTV онлайн платформалар орқали замонавий форматда фаолият юритишни давом эттиради.

Шундай қилиб, “мусиқий телеканаллар даври” деб аталган бир бутун маданий йўналиш якунланмоқда. MTV — бутун бир авлоднинг ёшлик рамзи, аммо замон талабига кўра, энди бу рамз интернет саҳнасига кўчмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?