Туркия Усмон Азим ҳаёти ва ижоди ҳақида китоб чиқарди

1 дақиқа ўқиш351
Туркия Усмон Азим ҳаёти ва ижоди ҳақида китоб чиқарди

Туркияда ўзбек шоири Усмон Азим ҳақида илмий китоб чоп этилди. Бу ҳақда асар муаллифи, турк шоири ва адабиётшунос Фотиҳ Султон Йилмаз ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди, деб ёзди TimeTürk.

Йилмазнинг “Ўзбек адабиётининг бир фидоийси: Усмон Азим (давр, шахсият, асар)” номли илмий китоби шоирнинг 75 йиллиги муносабати билан нашр этилди. Асар уч бобдан иборат бўлиб, биринчи ва учинчи бобларнинг муаллифи Йилмазнинг ўзи ҳисобланади.

Биринчисида Усмон Азимнинг адабий портрети, ижодий йўли ва асарларидаги ғоявий йўналишлар илмий таҳлил этилган. Иккинчи бобда ўзбек ва турк адабиётшунослари — Шоира Аҳмедова, Насиба Норова, Сарвиноз Неъматова, Мадинабону Раҳматова ва бошқаларнинг махсус мақолалари жамланган. Ушбу ишлар турк ўқувчилари учун Йилмаз томонидан турк тилига таржима қилинган.

Туркия Усмон Азим ҳаёти ва ижоди ҳақида китоб чиқарди

Учинчи бобда эса муаллифнинг Тошкентда Усмон Азим билан бўлган суҳбати ўрин олган. Унда шоирнинг турк ва жаҳон адабиётига оид, аввал эълон қилинмаган фикр ва мулоҳазалари келтирилган.

“Бу суҳбат орқали нафақат шоир ижоди, балки унинг ички дунёсига ҳам назар ташлаш мумкин. Турк дунёси адабиёти учун хайрли бўлсин”, — деб ёзган Йилмаз.

Фотиҳ Султон Йилмаз шу билан чекланмай, Усмон Азим шеърларининг туркча таржималарини “Sessızce oturdum dünya içinde” номи билан “Bengü” нашриётида алоҳида китоб сифатида нашр этган. Унда шоирнинг илк ижодий давридан то сўнгги шеърларигача бўлган асарлари жамланган.

Маълумот учун, Фотиҳ Султон Йилмаз 1995 йилда Трабзонда туғилган, туркий халқлар адабиёти бўйича тадқиқотлар олиб боради. У Абай Қўнанбоев ҳақида ҳам асар ёзган ва ўзбек, қозоқ, қирғиз ҳамда озарбайжон шоирларининг кўплаб шеърларини турк тилига таржима қилган.

Усмон Азим эса замонавий ўзбек поэзиясининг йирик намояндаларидан бири ҳисобланади. Унинг “Ҳолат”, “Оқибат”, “Кўзгу”, “Жоду”, “Сўнгсўзлар” каби асарлари адабиётда чуқур из қолдирган. Шоир 1998 йилда “Дўстлик” ордени билан тақдирланган ва 3000 га яқин шеър муаллифи саналади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?