Япония шаҳарларида смартфон ишлатишга соатли меъёр жорий этилди

1 дақиқа ўқиш1.2K
Япония шаҳарларида смартфон ишлатишга соатли меъёр жорий этилди

Япониянинг Аи префектурасига қарашли Тоёаке шаҳрида аҳолининг смартфон ва ноутбуклардан фойдаланиш вақтини чеклаш бўйича янги ташаббус амалга оширилди. Бу ҳақда Time нашри хабар берди.

Қарор шаҳар мэри Масафуми Коүки томонидан илгари сурилган бўлиб, мақсад — одамлар ўртасида жонли мулоқотни кучайтириш ва соғлом уйқу одатларини йўлга қўйиш.

Тавсияга кўра, иш ва ўқишдан бўш вақтда фуқаролар смартфон ёки планшетдан кунига икки соатдан ортиқ фойдаланмасликлари керак. Бу чеклов мажбурий эмас — фақат ўзини ўзи назорат қилишни рағбатлантиради.

Мэрнинг таъкидлашича, сўнгги йилларда экранга боғлиқлик инсонлар орасида мулоқотни заифлаштирмоқда:

“Ҳатто поездда ҳам одамлар бир-бирига қарашмайди — ҳаммаси телефон билан ‘суҳбатда’”, деган у.

Мутахассислар ҳам бу фикрни қўллаб-қувватлади: экран қаршисида узоқ вақт ўтириш мелатонин миқдорини камайтиради, уйқу ва иш қобилиятига салбий таъсир кўрсатади. Шу билан бирга, ижтимоий тармоқларга чуқур берилиб кетиш ташвиш ва изоляцияни кучайтиради.

Қабул қилинган ҳужжатда бошланғич синф ўқувчилари соат 21:00 дан кейин, катталар эса 22:00 дан сўнг телефондан фойдаланмасликлари тавсия этилган. Қарор маҳаллий кенгашда 12та овоз билан ёқлаб, 7та қарши овоз билан қабул қилинган.

Шаҳар аҳолиси бу ташаббусга турлича муносабатда бўлди: айримлар уни фойдали деб ҳисобласа, бошқалар “бу амалий жиҳатдан қийин” деб баҳолаган.

Шу билан бирга, Масафуми Коүки “муҳим томони — бу мавзуни жамоат муҳокамасига олиб чиқиш” эканини таъкидлаб, мазкур ташаббусни ижтимоий ўзгариш сари қадам сифатида баҳолаган.

Экспертлар бу ғояни таълим дастурлари ва оилавий мулоқотни кучайтириш билан уйғунлаштиришни таклиф этмоқда. Тоёаке шаҳри ҳозирча натижаларни кузатмоқда — бу тажриба Япониянинг рақамли ҳаёт ва инсонлараро алоқа ўртасидаги мувозанатни топишга бўлган саъй-ҳаракат сифатида қаралмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?