ЖЧ-2026 Европа саралашида кеча ҳақиқий «гол карусели» кузатилди. Ральф Рангник бошқарувидаги Австрия уйида Сан-Маринони 10:0 ҳисобида ғалаба қозонди — мезбонлар майдоннинг ҳар бир бўлагида устунлик қилди. Марко Арнаутович покер қайд этди, Шмидт, Грегориш, Лаймер, Вурмбранд гол уришди, Пош эса дубль билан ажралиб турди.
Австрия — Сан-Марино 10:0
Голлар: Шмидт (7), Арнаутович (8, 47, 83, 84), Грегориш (24), Пош (30, 42), Лаймер (45), Вурмбранд (76).
Нидерландия ҳам ҳеч қандай имконият қолдирмади: Малтани 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Гакпо иккала тайм бошида пенальтиларда аниқ ишлади, Рейндэрснинг йўлга солган зарбаси ва Депайнинг қўшимча дақиқалардаги голи «апельсинлар»га ишончли очколарни олиб келди.
Нидерландия — Малта 4:0
Голлар: Гакпо (пен. 12, пен. 48), Рейндэрс (57), Депай (90+3).
Дания Беларусияни 6:0 ҳисобида мағлуб этди. Фрохолдт томонидан очилган ҳисобни Хойлунднинг дубли, Доргунун тайм охиридаги зарбаси ва Дрейернинг иккита голлари катта ҳисобга айлантирди. Скандинавлар тезлик, прессинг ва ҳужумдаги хилма-хиллик билан рақибни сиқиб қўйди.
Беларусия — Дания 0:6
Голлар: Фрохолд (14), Хойлунд (19, 45), Доргу (45+6), Дрейер (66, 78).
Куннинг энг қаттиқ тўқнашувларидан бири — Чехия ва Хорватия ўйини 0:0 билан тугади. Тартибли ҳимоя, эҳтиёткорлик ва дарвозабонлар маҳорати натижани белгилади.
Чехия — Хорватия 0:0
Финландия — Литва дуэлида эса «уккилар» иродали камбэк қилди: 0:1 дан кейин иккита жавоб голи билан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Финландия — Литва 2:1
Голлар: Каллман (48), Мархиев (55) — Сирвис (25).
Шотландия ҳам шу сценарийни қўллади — Цимикаснинг голидан сўнг Кристи, Фергюсон ва Дайкс ҳисобни 3:1 қилиб, «тартан армия»га байрам ҳадя этди.
Шотландия — Греция 3:1
Голлар: Кристи (64), Фергюсон (80), Дайкс (90+3) — Цимикас (62).
Кипр — Босния ва Герцеговина ўйини драматик кечди: аввал меҳмонлар ҳисобни 2:0 га етказди, аммо майдон эгалари аввало ҳисобни қисқартирди, сўнг 90+6 дақиқада пенальтидан ҳисобни 2:2 қилиб, мағлубиятдан қутулиб қолди.
Кипр — Босния ва Герцеговина 2:2
Голлар: Лайфис (45+1), Питтас (пен. 90+6) — Катич (10), Мишел (36).
Фарер ороллари эса Черногорияни 4:0 ҳисобида сенсацион тарзда мағлуб этди — Соренсен ва Фредериксберг дубллари «викинглар» учун тарихий кечани яратди.
Фарер ороллари — Черногория 4:0
Голлар: Соренсен (16, 55), Фредериксберг (36, 72).
Қисқаси, йўлланма учун олиб борилаётган марафон қизғин паллага кирди: кимдир рақибини голлар селига кўмяпти, кимдир ҳар очко учун охирги дақиқаларгача курашяпти. Европа эса шу руҳда — ҳар кеча интрига, ҳар майдонда катта ҳис-туйғулар.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!