21:02 / 20.01.2019
16 736

Эрон раҳбарининг ҳашаматли ҳаёти... (фото)

Эрон раҳбарининг ҳашаматли ҳаёти... (фото)
Сайёд Али Ҳусайний Ҳумайний 1939 йил 17 июл куни Машҳадда озарбайжонликлар оиласида таваллуд топган. Унинг отаси ҳам, бобоси ҳам динга хизмат қилган. Ҳумайнийни ҳам ўсмир пайтида мадрасага беришди. 1957 йили Нажафга, орадан бир йил ўтиб ўз даврининг илоҳий шаҳарларидан бири Кумга кўчиб ўтган. Худди шу ерда у Рухолло Ҳумайний исмли одам билан танишиб қолган. Айнан ўша ёш Алида сиёсатга катта қизиқиш уйғота олган. Орадан ҳеч қанча ўтмай, Али — Ҳумайний мамлакатдаги шоҳ фаолиятига қарши мухолифатчилар ҳаракати аъзосига айланди.

Эроннинг бўлғуси раҳбари шоҳга қарши норозилик акциялари, курашлар давомида Рухолло Ҳумайний билан камарбаста бўлди. Шу орада 5 марта қамалиб ҳам чиқди. Лекин курашишдан тўхтамади. 1979 йили Рухолло Ҳумайний ғалабага эришгач, Мажлис депутатига айланди. Маълум муддат Ислом инқилоби қўриқчилар қўмитасини ҳам бошқарди.
МАЪЛУМОТ ЎРНИДА:

(Оятилло Ҳумайний туя терисидан тикилган плашчларни хуш кўради. Халқ қаршисида аксар ҳолларда қора кийимда ҳозир бўлади. Лекин унинг коллекциясидаги қимматбаҳо кийимлар асосан оқ рангда)
«ШОҲЛАРДАН ҲАМ БАДАВЛАТРОҚМАН…»

Устози Руҳолло Ҳумайний ҳаёт пайтида давлат раҳбари сифатида камтарона ҳаёт тарзини кечириб, атиги 200 кв метр ҳажмдаги уйда яшаган бўлса, Али Ҳумайний Эрон раҳбари лавозимини эгаллагач, ҳажми 1200 кв метрли резиденцияга кўчиб ўтди.

Миш-мишларга қараганда, бу резиденциянинг остида, 60 метр чуқурликда умумий майдони 5000 кв метр бункер бунёд этилган. Бункер Ҳумайнийни фавқулодда ядро ҳужумидан асраш учун мўлжалланган. Мухолифатчи кучларнинг айтишича, Ҳумайнийнинг оиласи Эроннинг турли бурчакларида жойлашган олтита ҳашаматли резиденциядан ҳам фойдаланади. Али Ҳумайнийга иккита сарой шоҳдан, яна бир сарой Эроннинг Америкадаги собиқ элчисидан мерос қолган.

Эрон раҳбари Теҳрон ичкарисида ҳаракатланиши учун 17 та махсус ҳимояга эга автомобил хизмат қилади. Автомобилларнинг ҳар бири 400 000 доллардан баҳоланган. Ҳумайний ва унинг оиласи учун иккита «Boeing 707», бешта «Бизнес-Жет Falcon» ва бешта вертолёт ажратилган. Шахсий қўриқчиси 400 кишидан иборат. Яна 500 нафар тансоқчи оиласи хавфсизлиги учун жавоб беради.

Ҳумайнийнинг шахсий бойлиги ҳақида ҳар хил баҳс-мунозаралар, фикрлар юради. Масалан, эронлик кинорежиссёр, сценарийчи, мухолифатчи Муҳсин Махмалбоф ўзининг 2009 йили чоп этган мақоласида Эрон раҳбарининг ҳисоб рақамида 30 миллиард доллар пули борлиги ҳақида тўхталган. Яна оиласи учун алоҳида 6 миллиард доллар маблағ ажратилганини ҳам айтиб ўтган.

Ҳумайний айланма маблағи 96 миллиард долларга тенг бизнес-империяни бошқаради. Шу бизнес уни шоҳлардан ҳам бадавлатроқ шахсга айлантирган. Бойликларининг асосини эса ўзига тегишли «Setad» компанияси ташкил этади. Компаниянинг тўлиқ номи «Setad Ejraiye Farmane Hazrate Emam» (Имом буйруқларини адо этувчи Штаб) дир. Штаб 1989 йили Руҳолло Ҳумайний тарафидан ташкил этилган.

Ҳумайний яна қимматбаҳо узуклар коллекционери сифатида ҳам машҳур. Халқ қаршисида ҳар сафар бармоқларига янгидан-янги узуклар таққан ҳолда пайдо бўлади.

Ҳозир унга тегишли «Setad» компанияси нефт қазиб олиш, хусусий мулк олди-сотдиси, ҳомиладорликдан сақланиш учун мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва туяқушларни парваришлаш, кўпайтириш билан шуғулланади.
КОЛЛЕКЦИОНЕР

Ҳумайнийнинг энг оғриқ жиҳатларидан бири коллекционерлик ҳисобланади. Айнан унинг коллекциясида чилим чекиш учун мўлжалланган трубкалар бор. Айтишларича, Али Ҳумайний 1981 йилги президентлик сайловларида ғолиб бўлгунга қадар сигарет чеккан. Аммо президент курсисини эгаллагач, сигарет чекиш давлат раҳбарининг обрўсига тўғри келмайди деган хаёлда трубкага ўтган. Ўшанда у билан бир вақтда ўша пайтдаги мамлакат бош вазири Ҳусайн Мусавий ҳам чекишни ташлаган экан.

Ҳозир Оятилло Ҳумайнийнинг коллекциясида 200 хилга яқин трубкалар бор. Уларнинг умумий нархи 2 миллион доллардан кўпроқни ташкил этади.
Коллекцияни яна қимматбаҳо тошлардан тайёрланган занжирлар ҳам безаб туради. Занжирлар жами 170 хил бўлиб, умумий баҳоси 1, 2 миллион долларга тенг. Энг қадимий занжирнинг ёши 170 да. Нархи эса 200 000 доллар.

Коллекциянинг навбатдаги безаги қадимий узуклардир. Улар орасидаги энг қиммат узук нархи 500 000 доллар экан. Ўша узукларни Али ҳар гал халқ қаршисига чиққанда, сафарларга борганда тақади.
Эрон раҳбари ҳимояланган автомобиллари кўплигига қарамай, тез-тез автобусда сайр қилишни хуш кўради.

Ниҳоят коллекциядаги яна бир безак отлар ҳисобланади. Экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Ҳумайнийга тегишли отларнинг умумий нархи 40 миллион долларга тенг. Энг қиммат оти эса 7 миллион доллар миқдорида белгиланган.

Илгари Оятилло Ҳумайний тез-тез от минган ҳолда тоғ сайрига чиқиб турарди. Аммо 1999 йили отдан йиқилиши, 1981 йили суиқасд уюштиришлари сабабли қўли синиши натижасида эгарда ўтира олмайдиган бўлиб қолган. Шунинг учун ҳозир от миниб сайрга чиқишни йиғиштирган.
БАЛИҚ ЕЙИЛАДИГАН КУН

1981 йилги суиқасддан сўнг, қолаверса, ёши ҳам анчагина улғайиб, Оятилло Ҳумайний саломатлигига ҳам алоҳида эътибор қаратадиган бўлган. Ҳозирда 4 нафар врач доимий равишда навбатчилик қилади. Саёҳатга чиқса, мобил госпитал кузатуви остида бўлади. Бир госпитал автобусда, иккинчиси самолётда жойлашган.

Расмий маълумотларга қараганда, кўп йил бурун врачлар маслаҳати билан Эрон раҳбари балиқ икраси истеъмол қиладиган бўлди. Кейинчалик бу президентнинг севимли таомига айланди. Икра Каспий денгизи соҳилида жойлашган Решт шаҳридан махсус олиб келинади. Раҳбарнинг икра истеъмолидаги хавфсизлиги учун маҳаллий мачит имоми Хайри Шерозий жавобгар этиб тайинланган. Дастурхонга тортишдан олдин икрага заҳар қўшилган-қўшилмаганини махсус ускуна ёрдамида текшириб олишади. Бу ускуна 500 000 доллар эвазига Америкадан келтирилган.
Антон ШИРЯЕВ
Рус тилидан Олимжон ҲАЙИТ таржимаси

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Эрон раҳбарининг ҳашаматли ҳаёти... (фото)