date

Ян Райт Беллингемни ҳимоя қилди: "Одамлар қора юлдузларга тайёр эмас"


Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жуд Беллингемнинг фаолияти сўнгги пайтларда нотеккит давом этмоқда. Июн ойида бош мураббий Томас Тухел унинг баъзи ҳаракатларини "қўрқинчли" деб атаган эди.

Кейинчалик Тухел ўз сўзларидан афсусда эканлигини билдирди ва бу гаплар нотўғри тушунилганлигини, ўша пайтда у мағлубиятдан кейин яхши ухлай олмаганини айтди. Сентябр ойида Беллингем елкасидаги жароҳат туфайли операциядан сўнг тикланиш жараёнида бўлгани сабабли терма жамоага чақирилмади.

Октябр ойида ҳам Тухелнинг қарорига кўра, унинг номи таркибда йўқ эди. Бу вазият футболчи ва мураббий ўртасида келишмовчиликлар борлиги ҳақида миш-мишларга сабаб бўлди.

Ноябр ойида эса Беллингем терма жамоага қайтди, бироқ Албания билан ўйинда алмаштирилишидан норози бўлгани учун танқидларга учради. Ҳатто уни терма жамоа муваффақиятларига хурсанд бўлмасликда айблашди.

Собиқ футболчи Ян Райт Беллингемни ҳимоя қилиб чиқди ва бу ҳолатда ирқчилик унсурлари борлигини таъкидлади. "Мен ёшлигимда, "Сиз тўлиқ инглиз эмассиз, тўғрими?" деган гапларни эшитганман.

Мен эса "Йўқ, мен инглизман" деб жавоб берардим. Менимча, бу ерда одамлар қора танли суперюлдузга тайёр эмас.

Улар Н'голо Кантенинг камтарлигини ёқтиради. Мен Кантени "қулай" одам деб айтмайман, лекин унинг шахсияти шундай.

Аммо Погба ёки Беллингемдай кучли энергия ва харизмага эга бўлган футболчилар ёқмайди. Беллингемнинг кучи ва харизмаси баъзи одамларга қўрқинчли туюлмоқда.

Мен Жуд ҳақида қайғураман. Кимдир уни терма жамоа голларини нишонламасликда айблади.

Бу мутлақо ёлғон. Одамлар ҳеч нарса йўқ жойдан муаммо яратишга ҳаракат қилмоқда", - деди Райт Stick to Football дастурида.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ян Райт Беллингемни ҳимоя қилди: "Одамлар қора юлдузларга тайёр эмас"