date

Тьерри Анри Лондон дербиси ҳақида фикр билдирди


Афсонавий "Арсенал" ҳужумчиси Тьерри Анри "Тоттенҳем"га қарши бўладиган дерби олдидан ўз фикрларини билдирди. "Канонирлар" учун ўз майдонида бўлиб ўтадиган ушбу ўйин якшанба куни, Премер-лиганинг 12-турида бўлиб ўтади.

"Мен авваллари халқаро танаффусдан сўнг дарҳол мураккаб ўйинлар ўтказишни ёқтирмасдим. Яхшиямки, "Арсенал" ҳам таркибида кўп футболчилари миллий жамоадан қайтган "Тоттенҳем" билан тўқнаш келади.

Бу Шимолий Лондон дербиси, унда босим жуда юқори бўлади. "Тоттенҳем" эса ҳали мезбон сифатида ғалаба қозона олмаган рақибдир.

Ишончим комилки, барча футболчилар бу ўйинга тайёр. Бундай ўйинларда майдонда нима қилиш кераклигини эслатиб ўтишга ҳожат йўқ.

Агар шундай бўлмаса, демак, сен ким учун ўйнаётганингни тушунмайсан", — дейди Анри. Микел Артета жамоаси ҳозирда АПЛ жадвалида 26 очко билан пешқадамлик қилмоқда ва иккинчи ўриндаги "Манчестер Сити"дан тўрт очкога олдинда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Тьерри Анри Лондон дербиси ҳақида фикр билдирди