Ламин Ямал: 2026-йилда ҳамма нарсани ютишни истайман

Ламин Ямал: 2026-йилда ҳамма нарсани ютишни истайман
“Барселона” клуби вингери Ламин Ямал жамоавий ва шахсий ютуқлар ўртасида танлов қила олмаслигини айтди. 18 ёшли футболчининг таъкидлашича, у “Олтин тўп”ни қўлга киритиши, шунингдек, “кўк-анорранглилар” билан Ла Лига ва Чемпионлар Лигаси, Испания терма жамоаси билан эса Жаҳон чемпионлигини ютиши мумкин.

“2026-йилда ҳамма нарсани бирваракайига ютишни истайман ва буни амалга ошириш мумкинлигини биламан”, – дея Ямалнинг сўзларини келтиради Barca Universal. Эслатиб ўтамиз, бу йил Ламин Ямал “Олтин тўп” учун овоз беришда иккинчи ўринни эгаллади.

У “ПСЖ” футболчиси Усмон Дембелега имкониятни бой берди. Ҳанс-Дитер Флик бошчилигидаги жамоа Ла Лига чемпионлигини қўлга киритди ва Чемпионлар Лигаси ярим финалига чиқди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар