date

Дембеле майдонга қайтмоқда

Дембеле майдонга қайтмоқда
ПСЖ ҳужумчиси Усмон Дембеле яқин кунларда сафга қайтиши кутилмоқда. Франсуз футболчиси жорий ой бошида "Бавария"га қарши ўйинда жароҳат олган эди.

Шу сабабли у "Лион"га қарши учрашув ва Франция терма жамоасининг ноябрь ойидаги ўйинларини ўтказиб юборди. Журналист Фабрис Хокинснинг маълумотларига кўра, 28 ёшли футболчи 26-ноябрь куни "Тоттенхем"га қарши Чемпионлар лигаси баҳсида майдонга тушиши мумкин.

Бундан ташқари, у 25-ноябрь куни Лига 1 доирасида "Гавр"га қарши учрашувда ҳам қатнашиши эҳтимоли мавжуд. Бироқ ПСЖ мураббийати футболчининг соғлиғини хавф остига қўйишни истамаяпти ва якуний қарор жума куни қабул қилинади.

Усмон Дембеле жорий мавсумда ПСЖ сафида 9 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 2 та голли узатма муаллифига айланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Дембеле майдонга қайтмоқда