Ҳозирги кунда ўзбек профессионал бокс оламидаги энг шов-шувли хабар дея, ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиевнинг WBA чемпионлик камари учун АҚШ вакили, ушбу йўналишдаги чемпионлик камари сохиби Даниэль Романга қарши жанг ўтказиши бўлиб турибди десак муболаға бўлмайди. Август ёки сентябр ойига мўлжалланаётган ушбу эхтимолий жанг Муроджон учун жуда катта аҳамиятга эга.
Чунки, у ўзбек профессионал бокс олами тарихига ўзига хос зархал харфлар билан битилади. Бу борада батафсил тўхталиб ўтишни лозим топмадик. Сабаби, бугун биз бошқа омилларга эътибор қаратмоқ ниятидамиз. Яъни уларнинг имконияти ва жанг олиб бориш услублари ҳақида тўхталмоқчимиз. Қолаверса, ушбу жангда кимнинг имконияти юқори, деган саволга ўзига хос тахминларимиз ва тахлилларимиз билан жавоб топиш истагидамиз. Ўйлайманки, бизнинг бу борадаги қарашларимиз, шахсий фикрларимиз сизни бефарқ қолдирмайди.
Муроджон Аҳмадалиевнинг устун жиҳатлари
Муроджоннинг аввало, энг катта ютуғи унинг профессионал боксга хос бўлган кучли зарбаси дея эътироф этган бўлардик. Яъни "Панчер"лигини. Қолаверса, чапақайлиги ҳам рақибига жуда катта ноқулайлик туғдира олади. Боксда чапақайлик қандай ижобий ҳолат эканлиги барчага маълум. Яъна бир эътиборга молик томони, ҳамюртимизнинг ҳаваскор боксдаги улкан тажрибасидир. Тўғри, ҳаваскор ва профессионал бокс орасида “от билан туя” каби фарқ бор. Бироқ, унинг ижобий тарафи шундаки, ўзига хос тезкорлик, оёқда ишлаш, комбинацияларнинг ранг баранглиги ҳаваскор боксда жиддий ўргатилади.
Бу борада эса, юртдошимиз беназир ҳисобланади. Яна бир хурсанд қиладиган жиҳати Муроджоннинг ҳар икки қўлида бирдек зарба йўллай олишидир. Эътибор берсангиз чалғитувчи ўнг қўл зарбаси ҳам жуда кучли кўриниш олади. Масофани ҳис қилиш қобилияти ҳам жуда юқори. Бунга биргина мисол қилиб, Исаак Зарате билан ўтказган жангига эътибор қаратишингизни тавсия қилардик. Қарши ҳужумда ҳам чиройли ҳаракат қилади. Унинг энг фойдали зарбаси ўнг қўлидаги ён томондан бошга ва жигарга йўлланадигани десак янглишмаган бўламиз. Тўғри, кўп ҳолатда якуний зарбани чап қўлда йўллайди.
Лекин интиҳони ўнг қўлда ўша таъкидлаб ўтган зарбамиз тайёрлаб беради. Бўйлар борасида ҳам камчилик йўқ. Аксинча, Муроджон 1 см га баланд. Албатта, бўйдаги устунлик нисбий тушунча ҳисоблансада, баъзан ушбу омил ҳам фойдали ҳисобланади. Мисол учун бўй ва қўлнинг узунлиги ёрдамида “жеб” зарбаларидан унумли фойдаланишни назарда тутдим. Демак, бу борада ҳам хавотирга тушишга ҳожат йўқ. Муроджонда яна бир хислат яхши ривожланганки, албатта, бу шахсан бизнинг кузатувимиздан келиб чиқиб билдирилаётган фикр, яъни у жанг мобайнида ҳам ринг ташқарисидаги мураббийларининг кўрсатмаларига эътибор қаратади.
Одатда, аксарият боксчилар жанг бошланиши билан барчасини унутади, қулоғига ҳеч нима кирмайди. Бу борада шахсан боксчиларимизнинг ўзлари ҳам кўп бора таъкидлаб ўтишади. Қўшимча мотивация берувчи омиллар ҳам йўқ эмас. Мисол учун, аввало, ўзининг мураббийи Тўлқин Қличевнинг ўша ерда бўлиши, жуда катта иштиёқ билан Аҳмадалиевга куч бериши тайин. Бир сўз билан айтганда, ҳамюртимизнинг ушбу жангни ўз фойдасига ҳал қила олиши учун етарли даражада устунлик жиҳатлари бор. Ўйлаймизки, у бундан оқилона фойдалана олади.
Халал берувчи омиллар
Бу борада элементар ҳолатларни айтиб ўтиш мумкин. Жумладан, табиийки жанг АҚШда ўтказилади. Даниэль Роман эса мезбон боксчи. Қолаверса, тенг жангда баъзан даъвогар нисбатан устунлик қилсада, чемпионга нисбатан ҳакамларнинг яқин ёндашуви сезилади. Рақибига нисбатан 10-12 раундлик жангларда кам иштирок этганлигини ҳам айтиб ўтиш лозим. Ва яна, чемпионлик жангининг кучли босими ҳам нисбатан халал бериши мумкин. Албатта, бу бир тахмин холос. Умид қиламизки, агар бу жанг амалга ошса, Муроджон бундай қарашларга ҳожат қолдирмасдан катта устунлик эвазига ғалаба қозонади. Биз унга ишонамиз!
Даниэль Романнинг устунлик жиҳатлари
Даниэль Роман 2010 йилдан буён профессионал боксда фаолият юритиб келади. Яъни унда 9 йиллик тажриба бор. Қолаверса, 30 бор жанг ўтказиб уларнинг 27 тасида ғалаба қозона олган. Мағлубият ҳам йўқ эмас. Такаши Окада ва Хуан Рейесга очколар ҳисобида имкониятни бой берган. Женсен Рамирес билан эса, дурангга имзо чеккан. Албатта, булар фаолиятининг бошланиш қисмида бўлган. Сўнги бора Рейесга учралган мағлубиятдан кейин, кетма-кет 19 маротаба зафар қучиб, мағлубиятсиз одимламоқда. Аёнки, унинг биринчи устунлиги профи рингдаги тажрибасидир. Яъни қайси маънодаки, унда 10-12 раундлик жанглар юртдошимизга нисбатан анчагина кўп.
Қолаверса, юқорида таъкидлаб ўтганимиздек у ўз уйида жанг олиб боради. Бу ҳам бир кичик устунлик десак янглишмаган бўламиз. Яна бир жиҳати у ҳам худди Муроджон каби икки қўлда кучли зарба йўллай олади. Ғалабаларининг 10 тасини нокаут билан якунлаган. Бу эса ҳар ҳолда кучли зарба соҳиби эканлигини англатади. Лекин зарба кучи борасида барибир Аҳмадалиев ундан устунроқ назаримизда. Унинг энг хавфли зарбаси пастдан жағ қисмига йўллайдигани десак муболаға бўлмас.
Тўғри, у нокаут қайд этган жангларида айнан ушбу зарбаси роль ўйнаган деб айта олмаймиз. Лекин, мазкур қуроли рақибни тўхта олишда, мувозанатдан чиқаришда энг кўп хизмат қилади. Буни бевосита жангларидан кузатишингиз мумкин. Рамоннинг яна бир хавфли томони, яқин масофадан жанг олиб боришда беназирлигидир. Рақибни кутиб олишда ҳам яхши ҳаракат қилади. Рингни ҳам яхши ҳис қилади. Қисқа қилиб айтганда ҳозирда WBA рейтинги пешқадами эканлиги ҳам унинг қандай боксчи эканлигини англатиб турибди.
Халал берувчи омиллар
Биринчи навбатда фаолияти мобайнида Муроджон каби кучли зарбаси бор боксчилар билан тўқнаш келмаганлиги. Қолаверса, у 30 та жанги мобайнида бирорта ўзбек бокс мактаби услубига хос ҳаракат қилувчи рақиблар билан жанг ўтказган эмас. Айнан ушбу омиллар унинг зарарига ишлаши ойдек равшан. Қолаверса, оёқ билан ишлаш борасида ҳам бироз камчилиги бордек таассурот уйғотмоқда. Мазкур, камчиликлар юртдошимизнинг ғалабасига хизмат қилса, айни муддао бўларди.
Албатта, ушбу фикрларимиз бизнинг кузатувимиз маҳсули холос. Ўзига хос кузатувимиз эса, юртдошимизнинг ушбу учрашувда имконияти юқори эканлигини кўрсатмоқда. Халқимизда “Яхши ният - ярим давлат” деган нақл бор. Келинг, яхши ният қилайлик, дуода бўлайлик. Зеро, ушбу ниятларимиз ижобат бўлиб, Муроджон Аҳмадалиев АҚШ заминида чемпионлик камарини қўлга киритган биринчи юртдошимизга айлансин!
Аҳмадбек ЭШМАТОВ Тайёрлади
Манба: Sports.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?