OpenAI’нинг Sora иловаси юклаб олишлар сони бўйича ЧатГПТ’ни ортда қолдирди. Appfigures маълумотларига кўра, иловани фақат сўнгги 7 кунда 627 минг марта юклаб олинган, ChatGPT эса шу муддат ичида 606 минг марта ўрнатилган, деб ёзмоқда Rozetked.me сайти.
Шу билан бирга, Сора ҳозирча фақат App Store’да АҚШ ва Канада минтақаси учун мавжуд, ва унга кириш фақат инвайт орқали амалга оширилади — яъни фойдаланувчиларга чекланган таклифномалар юборилади.
Биринчи куни Sora 55,600 марта юклаб олинган, бу кўрсаткич ChatGPT ва Google Gemini’нинг илк кун натижаларидан паст (мувофиқ равишда 81,000 ва 80,000 марта).
OpenAI Sora иловасини видео яратиш модели Sora 2 билан биргаликда тақдим этган эди. Илованинг асосий функцияси — фойдаланувчилар яратган видеоларни ижтимоий тармоқ тарзида бўлишиш имкони.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!