date

Алимент тўламаслик учун эр хотинини қасддан “Damas” автомашинасида уриб,фалаж қилиб қўйди

Алимент тўламаслик учун эр хотинини қасддан “Damas” автомашинасида уриб,фалаж қилиб қўйди

Навоий вилоятида жиноятчиликнинг шов-шувли ҳолати қайд этилди — Қизилтепа туманида эр ўз турмуш ўртоғини “Damas” автомашинасида уриб кетган. Бу ҳақда Nemolchi.uz лойиҳаси фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди қароридан иқтибос келтирган ҳолда хабар берди.

Маълумотларга кўра, жабрланувчи Замира бир неча йил давомида турмуш ўртоғи Шаҳриёр томонидан доимий равишда зўравонликка учраб келган. Зўравонлик ва таҳдидларга доц. беролмаган аёл ахир ажрашиш аризасини берган.

12 август куни Навоий вилоят суди ажрашиш ишини кўриб чиқиб, тарафларга уч ойлик муддат берган ва Шаҳриёрни тўрт нафар вояга етмаган фарзанди учун алимент тўлашга мажбур қилган.

Бироқ орадан бир кун ўтиб, Шаҳриёр Замирага қўнғироқ қилиб, “алиментдан воз кеч, акс ҳолда ёмон бўлади”, деб таҳдид қилган.

14 август куни у “Damas”ни уйидан ҳайдаб чиқиб, йўл четида кетаётган Замирани била туриб уриб кетган. Натижада аёл оғир жароҳат олган: умуртқаси синган, белидан паст қисми фалаж бўлган, асаб томирлари шикастланган. У ҳозиргача шифохонада оғир аҳволда ётибди.

Замиранинг яқинлари маълум қилишича, айбдор шахс унинг даволаниши учун ҳеч қандай ёрдам бермаётган. Тергов органлари унга нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситасидан фойдаланиш хавфсизлигини бузиш) билан иш қўзғатган. Бироқ иш “қасддан уриб кетиш” сифатида баҳоланмаган — терговчилар уни “бахтсиз ҳодиса” деб баҳолаган.

Энг ачинарлиси — Шаҳриёр ҳибсга олинмаган, у ҳатто ҳозир ҳам Замирага ёзиб, таҳдидларни давом эттираётган.

Nemolchi.uz ёзишича, бу ҳолат Ўзбекистонда аёлларни ҳимоя қилиш тизими қай даражада самарасиз эканини яна бир бор кўрсатди.

Нега зўравонликка учраган аёллар ҳимоя топа олмаяпти?

Нега алимент тўламаслик учун инсон ўз турмуш ўртоғини ўлдиришгача тайёр бўлади?

Нега бу иш “қасд билан одам ўлдиришга уриниш” сифатида баҳоланмаяпти?

Жамоатчилик бу саволларга жавоб кутаётган бир пайтда, Замира ҳаёт учун курашмоқда. Унинг яқинлари Тошкентда жарроҳлик амалиёти ўтказиш учун маблағ йиғишга ҳаракат қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Алимент тўламаслик учун эр хотинини қасддан “Damas” автомашинасида уриб,фалаж қилиб қўйди