date

Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши таркиби маълум бўлди

Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши таркиби маълум бўлди

Уругвай терма жамоаси бош мураббийи Марсело Бьелса октябрь ойида Доминикан Республикаси ва Ўзбекистонга қарши ўртоқлик учрашувлари учун чақирилган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Рўйхатда тажрибали ўйинчилар билан бирга сўнгги мавсумларда порлаб чиқаётган ёшлар ҳам жой олган.

Дарвозабонлар:
Франко Исраээл («Спортинг»), Кристофер Фьермарин («Депортес Толима»).

Ҳимоячилар:
Хосе Луис Родригес («Васко да Гама»), Сантьяго Буэно («Вулверҳэмптон»), Сантьяго Моуриньо («Вильярреал»), Николас Маричаль («Динамо» Москва), Марсело Сараччи («Селтик»), Хуан Мануэль Санабрия («Атлетико Сан-Луис»), Кевин Амаро («Ливерпуль», Уругвай).

Ярим ҳимоячилар:
Николас Фонсека («Ривер Плейт»), Эмилиано Мартинес («Палмейрас»), Игнасио Лакинтана («Брагантино»), Факундо Торрес («Палмейрас»), Родриго Саласар («Брага»).

Ҳужумчилар:
Лусиано Родригес («Неом»), Федерико Виньяс («Леон»), Агустин Альварес («Сассуоло»).

Малайзияда ўтадиган Уругвай — Ўзбекистон баҳси 13 октябрь куни соат 17:45 да старт олади. Аввалроқ уругвайликлар етакчиларидан бири Федерико Вальверде мазкур ўйинда майдонга тушмаслиги маълум қилинганди.

Бьелсанинг мазкур чақирувида Ла Лига, АПЛ ва Серия Aда тўп сураётганлар билан бир қаторда Жанубий Америка клубларидан келган истеъдодлар ҳам кўпчиликни ташкил этмоқда. Мураббий одатдагидек, таркибда рақобатни ошириш ва янги схемаларни синаб кўришга уринмоқда. Ушбу ўйинлар жаҳон чемпионати олдидан янги номларни синовдан ўтказиш, жамоанинг тактик қурилишини мустаҳкамлаш ва ўйин назариясини амалиётда текшириш учун муҳим имконият бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши таркиби маълум бўлди