date

Муроджон Аҳмадалиев - Наоя Иноуэ жанги Ўзбекистонда намойиш этилади

Муроджон Аҳмадалиев - Наоя Иноуэ жанги Ўзбекистонда намойиш этилади

Ҳаммамизга аён, 14 сентябрь куни Япониянинг Нагоя шаҳрида улкан бокс кечаси ўтказилиши белгиланган. Мазкур спорт шоуси нафақат япон мухлислари, балки бутун жаҳон бокс оламининг диққат марказида бўлади.

Олдиндан маълум қилинганидек, кечанинг асосий тўқнашуви жуда катта қизиқиш уйғотмоқда. Ринг марказига мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэ ҳамда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилаётган машҳур боксчиларимизнинг бири – Муроджон Аҳмадалиев кўтарилади.

Қизиқарли ва драматик бўлиши кутилган ушбу беллашув Ўзбекистон вақти билан соат 15:45 да старт олади. Миллий спорт мухлислари учун янада яхши янгилик – мазкур тарихий жанрни “Zo’r TV” телеканали орқали жонли эфирда кузатиш имконияти яратилади.

Муроджон Аҳмадалиев учун бу жанг нафақат шахсий ғалаба йўлидаги муҳим қадам, балки ўзбек бокси нуфузини янада юксалтириш имконияти ҳамдир. Шу боис, кўзлар Нагоя рингига, қулоқлар эса “Zo’r TV” орқали узатилган шарҳларга қаратилган бўлади.

Шиддатли жанрда қайси томон ғалаба қозониши кутиляпти – буни энди фақат рингда кўрамиз. Бир нарса аниқ: 14 сентябрь куни юртимиз спорт тарихида ёдда қоларли кун бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Муроджон Аҳмадалиев - Наоя Иноуэ жанги Ўзбекистонда намойиш этилади