Мозилла ўзининг Firefox браузерида янги имконият — профиллар яратиш функциясини жорий қилмоқда. Бу функция фойдаланувчиларга иш, шахсий ҳаёт ёки бошқа фаолият учун алоҳида интернет муҳит яратиш имконини беради, деб ёзмоқда Rozetked.me сайти.
Firefox аввалдан «Контейнерлар» кенгайтмаси орқали сайт тарихини ва cookie маълумотларини ажрата оларди. Масалан, бу орқали бир вақтнинг ўзида турли аккаунтлар билан бир хил ижтимоий тармоққа кириш мумкин бўларди.
Энди эса профиллар ҳар бир фаолият учун алоҳида браузер ойнаси яратишга имкон беради. Ҳар бир профилга алоҳида аватар, ранг ва мавзулар белгиланади — бу профилларни фарқлашни осонлаштиради.
Ҳар бир профилда ўзининг cookie ва тарих маълумотлари сақланади, улар бошқа профиллар билан алмашилмайди.
The Verge нашри таъкидлашича, Firefox’даги профиллар функцияси Чроме’дагисига ўхшаш, бироқ бир нечта электрон почта ҳисоби яратишни талаб қилмайди.
Мозилла вакиллари таъкидлашича:
“Интернетдаги турли ролларингизни аниқ ажратиш орқали сиз мия энергиясини тежайсиз ва кутилмаган вазиятлардан — масалан, дам олиш режалари иш презентациясида пайдо бўлишидан — қочасиз.”
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!