“Ўзгидромет” маркази 10 октябрь, жума куни Ўзбекистон бўйлаб кутилган об-ҳаво прогнози ҳақида маълумот берди. Мамлакатнинг кўпчилик ҳудудларида ҳаво сокин ва нисбатан илиқ бўлиши кутилмоқда, фақат шарқий вилоятларда қисқа муддатли ёмғир эҳтимоли бор.
Тошкент шаҳрида осмон бироз булутли ва вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқ йўналишидан сониясига 3–8 метр тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10–12 даража, кундузи эса 24–26 даража атрофида бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво очиқ ва тинч бўлади. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсиши кутилмоқда, Устюртда эса бу кўрсаткич 13–18 метр/секундгача етса, айрим ҳудудларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3–8 даража, кундузи 22–27 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида осмон қисман булутли, лекин ёмғир эҳтимоли йўқ. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7–12 даража, кундузи эса 25–30 даража гача кўтарилади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли, вақт-вақти билан ўзгарувчан бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8–13 даража, кундузи 23–28 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво асосан қуруқ бўлади. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10–15 даража, кундузи 25–30 даража бўлиши кутилмоқда.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида осмон бироз булутли бўлади. Айрим ҳудудларда қисқа муддатли, енгил ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан сониясига 5–10 метр тезликда эсиши кутилмоқда. Ҳарорат кечаси 9–14 даража, кундузи 22–27 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво нисбатан салқин ва бироз булутли бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5–10 даража, кундузи 18–23 даража бўлиши кутилмоқда.
“Ўзгидромет” маълумотига кўра, жума куни мамлакатнинг асосий қисмида қуёшли ва тинч об-ҳаво ҳукм суради. Фақат шарқий вилоятларда қисқа вақтли ёмғир кузатилиши эҳтимоли бор. Шунингдек, айрим ҳудудларда шамол кучайиши ва чангли ҳаво кузатилиши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!