Баҳодир Жалолов Санкт-Петербургда 16-ғалабасини қўлга киритди

1 дақиқа ўқиш3.8K
Баҳодир Жалолов Санкт-Петербургда 16-ғалабасини қўлга киритди

Супероғир вазн тоифасидаги юртдошимиз мухлисларни қувонтирди: Баҳодир Жалолов Россиядаги илк профессионал жангини зафар билан якунлади. Санкт-Петербургда ўтаётган “IBA Pro 10” турнирининг марказий баҳсида у мезбон боксчи Виталий Кудухов (7–3, 3 КО)га қарши рингга чиқиб, 8 раунд давом этган шиддатли тўқнашувда ҳакамлар қарорига кўра очколарда устун келди.

Жанг давомида Жалолов анъанавий равишда масофани назорат қилди, джеб ва тўғри зарбалар билан рақибнинг ҳужумларини сўндириб, ўз устунлигини босқичма-босқич мустаҳкамлади. Кудуховнинг фаол қарши ҳаракатларига қарамай, ҳал қилувчи пайтларда ташаббус Баҳодирда бўлди ва у асосий эпизодларда аниқлик ҳамда сабр-бардош намоён этди.

Шу тариқа, 31 ёшли чармқўлқоп устаси профессионал фаолиятидаги 16-жангида 16-ғалабасини қўлга киритди (уларнинг 14 таси — муддатидан аввал). Эслатиб ўтамиз, Жалолов сўнгги марта апрел ойида Қозоғистонда украиналик Игор Шевадзутскийни ҳам ҳакамлар қарорига кўра енгган эди.

Россиядаги дебютни ишончли ғалаба билан бошлаган Олимпия чемпиони энди навбатдаги қадамларини ташлашини эълон қилиши кутиляпти. Мутасаддилар ва мухлислар унинг рейтинг поғоналарида яна юқорига сузишини, катта титуллар йўлидаги навбатдаги синовларга тайёр туришини кутишмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?