02:50 / 03.12.2019
3 261

Месси – 6 карра «Олтин тўп» соҳиби

Месси – 6 карра «Олтин тўп» соҳиби
«Барселона» ҳамда Аргентина миллий жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси France Football томонидан ўтказилган 2019 йилги «Олтин тўп» совринига муносиб кўрилди. Бу Леонинг фаолиятидаги олтинчи «Олтин тўп»дир.

32 ёшл аргентиналик футболчи овоз бериш натижаларига кўра «Ливерпуль» ҳимоячиси Виржил ван Дейк ва «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдуни ортда қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, Месси сентябрь ойи охирида ФИФА томонидан 2018/2019 йилги мавсумнинг энг яхши ўйинчиси – The Best совринига ҳам лойиқ кўрилган эди.

«Олтин тўп - 2019» сўровномаси рейтинги:

1. Лионель Месси (Аргентина, «Барселона»)
2. Виржил ван Дейк (Нидерландия, «Ливерпуль»)
3. Криштиану Роналду (Португалия, «Ювентус»)
4. Садио Мане (Сенегал, «Ливерпуль»)
5. Муҳаммад Салоҳ (Миср, «Ливерпуль»)
6. Килиан Мбаппе (Франция, «ПСЖ»)
7. Алиссон (Бразилия, «Ливерпуль»)
8. Роберт Левандовски (Польша,
«Бавария»)
9. Бернардо Силва (Португалия, «Манчестер Сити»)
10. Рияд Марез (Жазоир, «Манчестер Сити»)

Шунингдек, Парижда ўтган маросимда қуйидаги номинациялар бўйича ҳам ғолиблар эълон қилинди:

«Йилнинг энг яхши аёл футболчиси» – Меган Рапино (АҚШ)
«Йилнинг энг яхши дарвозабони» (Лев Яшин соврини) – Алиссон Бекер (Бразилия, «Ливерпуль»)
«21 ёшгача бўлган энг яхши ёш футболчи» («Copa Trophy») – Маттейс де Лигт («Аякс»/«Ювентус», Нидерландия)

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Месси – 6 карра «Олтин тўп» соҳиби