Forbes рунетнинг энг қиммат компанияларини аниқлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Forbes рунетнинг энг қиммат компанияларини аниқлади

Технология 27-02-2015, 12:28 1 015
Forbes рунетнинг энг қиммат компанияларини аниқлади

Forbes рунетнинг энг қиммат компаниялари рейтингини тузди. Нашр версиясига кўра, «Яндекс» 5,2 миллиард долларлик қиймат билан Россиядаги энг қиммат интернет-компания бўлди.

Ундан кейинги ўринларни Mail.ru Group (3,3 миллиард доллар) ва «Юлмарт» интернет-ретейлери (1,4 миллиард доллар) эгаллади.

Рейтингни «Ситилинк» техника интернет-дўкони (990 миллион доллар), Avito эълонлар сайти (830 миллион доллар), Ozon интернет-дўкони (694 миллион доллар), Wildberries кийим-кечак сотиш бўйича сайти (665 миллион доллар), Exist автомобиль захира қисмлари савдоси бўйича сайт (650 миллион доллар), «Xolodilnik.ru» онлайн-дўкони (380 миллион доллар), «Ютинет» компаниялар гуруҳи (300 миллион доллар) давом эттирди.

Манба: wwww.daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.