АҚШнинг Ideas That Stick фирмаси автомобилни мумкин бўлмаган жойда қолдирган ҳайдовчиларни жазолашнинг антиқа усулини ўйлаб топди. Бу ҳақда "Terabayt.uz" хабар берди.
Одатда, нотўғри паркинг учун автомобилни жарима майдончасига эвакуация қилишади ёки ғилдиракларга махсус блокиратор ўрнатишади. Блокираторни белгиланган жаримани тўлагачгина ечиш мумкин.
Ideas That Stick эса ғилдираклар ўрнига олд ойнани блоклайдиган мосламани таклиф этмоқда. Янги мосламага Barnacle номи берилган бўлиб, у йиғиладиган панелдан ташкил топган. Инспектор қоидабузар автомобилниг олд ойнасига мосламани ўрнатгач, ҳайдовчи мобил телефон орқали жаримани тўлайди ва унга блокираторни очиш учун махсус код юборилади. Панелни ечгач, уни яқин-атрофдаги қабул нуқтасига топшириш талаб этилади. Акс ҳолда янги жарима белгиланади.
Агар блокиратор ўзбошимчалик билан ечилса ёки автомобилни ҳаракатлантирилса, блокиратор жуда баланд овозда сигнал чиқаради. Лойиҳа жуда антиқа тизимга эга. Келгусида уни АҚШнинг баъзи шаҳарларида синаш режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди