Хитойнинг Lenovo компанияси Phab 2 ва Phab 2 Plus номли йирик экранга эга фаблетларнинг тақдимотини ўтказди. Terabayt нашрининг қайд этишича, Ҳар иккала модель 6,4 дюймли экран билан жиҳозланган, бироқ Phab 2 Plus версияси стандарт версияга қараганда бир мунча кучли техник параметрларга эга.
Lenovo Phab 2 Plus корпуси магний-алюминий қоришмасидан яратилган, Full HD аниқлигидаги дисплей, 13 МПли қўш камера ва 8 Мпли олд камера билан жиҳозланган. Унга такт частотаси 1,3 ГГц бўлган 8 ядроли MediaTek MTK8783 процессори, 3 ГБ тезкор ва 32 ГБ доимий хотира ўрнатилган. LTE ва 2 SIM-карта ишини қўллаб-қувватлайди.
Lenovo Phab 2 моделининг корпуси пластикдан ишланган, HD аниқлигидаги дисплей, 13 МПли асосий ва 5 МПли олд камерага эга. Тўрт ядроли MediaTek MTK8735 процессорида ишлайди. Хотира кўрсаткичлари Lenovo Phab 2 Plus билан бир хил.
Иккала смартфонга сиғими 4050 мА/ст бўлган батарея ўрнатилади. Phab 2 версияси 317 доллар, Phab 2 Plus эса 365 доллар нархида ноябрь ойида Россияда сотувга чиқади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади
Президент Евросиё иқтисодий иттифоқи органлари билан қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини айтди
Лавров: “АҚШдаги демократлар ва республикачилар Россияни душман деб билади”
Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди