Apple компанияси октябрь ойида App Store ресурсидан кераксиз ва қоидаларга жавоб бермайдиган 47 300 та иловани ўчириб ташлаган. Ушбу кўрсаткич компания 2016 йилда бир ой мобайнида дўкондан ўчирган иловалар миқдоридан 3 марта кўпроқдир (одатда, Apple ойига 14 мингта иловани ўчирарди).
Энг кўп иловалар “Ўйинлар” бўлимидан ўчирилган бўлиб, жами олиб ташланган иловаларнинг 28 фоизини ташкил қилган. Кейинги ўринларни “Кўнгил очиш” (8,99 %), “Китоблар” (8,96%) ва “Таълим” (7%) бўлимлари эгаллаган. Ўчирилган иловаларнинг қарийб ярми 2015 йилнинг май ойидан бери янгиланмаган.
Apple’нинг таъкидлашича, App Store’да ҳар ҳафта тахминан 100 мингга яқин янги ва янгиланган иловалар пайдо бўлади. Дўкондаги иловаларнинг жами сони 2 миллион атрофида. 2020 йилга бориб ушбу миқдор 5 миллионга етиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси