Тошкентда Samsung Galaxy Note Edge смартфони 3,2 млн сўмдан сотувга чиқди

  • Технология
  • 19-03-2015, 20:12
  • 1 687
  • Тошкентда Samsung Galaxy Note Edge смартфони 3,2 млн сўмдан сотувга чиқди

    2014 йил сентябрида расман тақдим этилган Samsung Galaxy Note Edge смартфони — Galaxy Note 4’нинг эгилган дисплейли махсус версияси Ўзбекистонда сотила бошлади, дея хабар бермоқда «Mobinfo.uz».

    Galaxy Note Edge’нинг ўзига хос жиҳати унинг бир томони қайрилган экранга эгалигидир. У 5,6 дюймли ва 2560×1600 пикселли QHD-дисплей, тўрт ядроли Snapdragon 805 процессори, 3 Гб тезкор ва 32 Гб ички хотира (+microSD), 16 мегапикселли асосий ва 3,7 мегапикселли олд камера билан жиҳозланган.

    Смартфоннинг ўлчамлари 151,3×82,4×8,3 мм, оғирлиги 174 граммга тенг.

    Пойтахтдаги «Флешка» савдо мажмуасида Galaxy Note Edge 3,2 миллион сўмга сотилмоқда.

    Манба: www.daryo.uz