Куни кеча Хитойнинг телекоммуникация қурилмаларини рўйхатга олиш базасида иккита дисплейга эга Hisense A2 смартфони пайдо бўлди. Модель машҳур YotaPhone услубидан ишланган, икки томондан AMOLED ва E-Ink дисплейлари билан жиҳозланган.
Смартфоннинг орқасида жойлашган 5,2 дюймли E-Ink экранида фон расми, харидлар рўйхати, соат каби қўшимча маълумотларни кўриш мумкин, албатта бу орқали батарея қувватини сезиларли даражада тежаш мумкин, деб ёзмоқда Terabayt.uz сайти.
Hisense A2 қурилмасининг олд томонига 5,5 дюймли Full HD аниқлигидаги AMOLED экран ўрнатилган, асосий камера сенсорининг аниқлиги 16 МП. Олд камераси 5 МП. Модель саккиз ядроли процессор ёрдамида ишлайди, 4 ГБ оператив ва 64 ГБ доимий хотира билан таъминланган. Аккумулятор сиғими – 3000 мА/соат. Гаджет Android 6.0 Marshmallow дастурида фаолият кўрсатиши маълум қилинган.
Ҳозирча моделнинг қачон тақдим этилиши номаълум. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди