Тахминан икки ҳафта аввал Nokia смартфонлар бозорига қайтди, деб ёзади Дарё нашри. Финляндиянинг HMD Global компаниясига тегишли янгиланган бренднинг илк қурилмаси ўртача нарх категориясидаги Nokia 6 бўлди.
Девайс дарҳол танқидлар ёмғири остида қолди, чунки кўпчилик унинг кучсиз техник хусусиятларига нисбатан белгиланган нархидан норози бўлди. Шунга қарамай, янги қурилмага талаб жуда баланд бўлиб чиқди. Nokia 6 сотувга чиққан Хитойда смартфон учун олдиндан буюртмалар сони бир миллиондан ошди. Энг қизиғи эса, 18 январь, чоршанба куни биринчи флеш савдо доирасида бутун партия бир дақиқа ичида сотилиб кетди.
Нархи 245 доллар бўлган ҳолда, Nokia 6 Corning Gorilla Glass 3 2,5D-шишаси билан қопланган 5,5 дюймли Full HD-дисплей, олд томондаги бармоқ изи сканери, стереодинамиклар, қўш смарт-кучайтиргичлар, Dolby Atmos ҳажмдор садо технологияси, саккиз ядроли Qualcomm Snapdragon 430 процессори, 4 Гб тезкор, 64 Гб ички хотира, 16 мегапикселли асосий ва 8 мегапикселли олд камера, 3000 мА/соат сиғимли аккумулятор ҳамда Android 7.0 Nougat операцион тизими билан жиҳозланди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди