Apple корпорацияси АҚШнинг алоқа бўйича федерал комиссиясида Bluetooth ва NFC симсиз интерфейсларини қўллаб-қувватловчи номаълум қурилмани рўйхатдан ўтказди. Бу ҳақда MacRumors порталига таяниган ҳолда Кун.уз хабар бермоқда.
Комиссия A1846 модель рақамига эга қурилмани сертификатлаштирган. Нашрнинг таъкидлашича, компаниянинг мавжуд қурилмаларидан бирортаси бу рақамга мос эмас. Аризада қурилма 100 дан 700 миллиампергача ва 5,5 дан 13,2 вольтгача ток истеъмол қилиши, бу эса Apple TV телеприставкаси (920 миллиампер ва 12 вольт) кўрсаткичларига мос келиши кўрсатилган.
Бироқ таҳлилчиларнинг фикрича, қурилма компаниянинг чакана дўконлари учун мўлжалланган. Бу бевосита яқин орада жойлашган iOS-қурилмалар билан ишлашга имкон берадиган iBeacon технологиясига мўлжалланган маҳсулот бўлиши мумкин.
Бу қурилма Apple’нинг охирги вақтда комиссияда рўйхатдан ўтказган иккинчи қурилмасидир. 2016 йил сентябрда корпорация А1844 модель рақамли гаджетни сертификатлаштирганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди