Facebook компанияси смартфонлар учун кирувчи қўнғироққа қараб телефон қилаётган кишининг шахсини аниқловчи илова яратиб, уни Hello номи билан АҚШ бозорига чиқарди. Бу ҳақда ТАСС'га асосланиб Дарё нашри хабар бермоқда.
Янги илова смартфон ёки уяли телефон соҳибига ёқимсиз суҳбатдош ёки оғир мулоқотнинг олдини олиши имконини беради. Ҳозиргача рақам соҳиби фақатгина у контактлар рўйхатига киритилган бўлса аниқлайдиган функция мавжуд эди, Facebook чиқарган дастур эса кирувчи рақам эгасини ижтимоий тармоқлардаги маълумотларга қараб аниқлаб беради.
Ҳозирда Hello АҚШнинг турли шаҳарларида кўнгиллиларга тарқатилмоқда. Агар фойдаланувчилар у ҳақида ижобий фикр билдирса, бошқа давлатларга ҳам чиқарилади. Таъкидлаш лозимки, илова фақатгина Facebook фойдаланувчиси бўлган жисмоний ва юридик шахслар рақамларини аниқлайди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди