Бортида Мексика сунъий йўлдоши бўлган «Протон-М» ракета-ташувчи кемаси Бойқўнғирдан учирилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Бортида Мексика сунъий йўлдоши бўлган «Протон-М» ракета-ташувчи кемаси Бойқўнғирдан учирилди

Технология 16-05-2015, 18:59 891
Бортида Мексика сунъий йўлдоши бўлган «Протон-М» ракета-ташувчи кемаси Бойқўнғирдан учирилди

Бортида Мескиканинг “МекСат-1”алоқа йўлдоши бўлган «Протон-М» ракета-ташувчи кемаси Бойқўнғирдан учирилди, деб ёзади Kun.uz.

“Бортида Мексика фазовий қурилмаси бўлган “Протон-М” ракетаси белгиланган вақтда ҳавога кўтарилди”, деб таъкидламоқда матбуот хизмати.

“Бриз-М” ҳаво кўтарувчи блоки таркибида бўлган ракета ташувчи ва сунъий йўлдошнинг асосий блокдан ажралиши Москва вақти билан соат 08:57 га белгиланган эди. Қурилма кўтарувчи блокдан 18:00 да ажралиши керак.

Аввалроқ Россия ҳукумати Мудофаа вазирлигига АҚШнинг “Интелсат Ди Эл Эй-2”телекоммуникация йўлдошини учиришга рухсат берган эди.
loading...


Zamin.uz нинг Youtube’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.