Жанубий Корея 2,5 мингта Audi ва Volkswagen машиналарини ортга – Германияга жўнатмоқда. Бу ҳақда Kun нашри хабар бермоқда. Қайтариладиган машиналар "дизель можароси" сабабли мамлакатда сотилиши тақиқланган машиналардир.
Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, автомобиллар 2016 йилдан бери Пхёнтхэк портида турибди. Ҳозирда у ерда немис брендларига қарашли 10 мингтадан кўпроқ автомобиль бор. Айни вақтда 1,3 мингта Audi ва Volkswagen машиналари Германияга қайтарилган, қолган 1,2 мингта машина апрель охирида қайтарилади.
Жанубий Кореяда ўтган йил охирида Volkswagen автомобиллари сотилиши тўхтатилган. Жанубий Корея ҳукумати 80 модель ва уларнинг модификациялари сертификатларини бекор қилган ва немис компаниясидан 1,7 млрд вон (16,06 млн доллар) миқдорида жарима тўлашни талаб қилган. Умумий ҳолда 200 мингдан кўпроқ машина сертификатлаштиришдан маҳрум бўлган.
Умумий ҳисобда "дизель можароси" бутун дунё бўйлаб 11 млн та машинага таъсир қилган. Немис компаниясининг АҚШда можаро оқибатларини бартараф этиш сарф- харажатлари 15 млрд долларни ташкил қилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди