Apple техник нуқсонларга эга iPhone 6 Plus смартфонларини ортга қайтарди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Apple техник нуқсонларга эга iPhone 6 Plus смартфонларини ортга қайтарди

Технология 25-08-2015, 09:23 616
Apple техник нуқсонларга эга iPhone 6 Plus смартфонларини ортга қайтарди

Apple компанияси ишлаб чиқаришдаги баъзи нуқсонлари сабаб iPhone 6 Plus смартфонларининг маълум қисмини ортга қайтарди. Бу ҳақда CNN телеканалига асосланиб Kun.uz хабар тарқатмоқда.

Бундай нуқсонлар асосан iPhone 6 Plus қурилмаси билан суратга олишда, тасвирнинг тиниқ чиқмаслигида акс этган.

Бу турдаги яроқсиз iPhone 6 Plus телефонлари 2014 йилнинг сентябридан 2015 йилнинг январига қадар сотилган.

Яроқсиз қурилмаларнинг аниқ сони номаълум бўлиб қолмоқда. Махсус ташкил қилинган саҳифа орқали фойдаланувчи ўз қурилмасининг серия рақамини киритиб, унинг яроқсиз ёки яроқли эканини аниқлаб олиш имконияти яратилган.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.