Таниқли 9to5Mac инсайдер нашри томонидан iPhone 7s Plus флагманининг суратлари эълон қилинди. Уларга кўра, смартфоннинг орқа панели шиша хомашёсидан тайёрланади.
Инсайдерларнинг ёзишларича, iPhone 7s ва 7s Plus симсиз қувват олиш технологиясига эга бўлади. Шу боис ҳам, Apple янги девайслар корпусида алюминийдан фойдаланишдан воз кечган. Шиша корпус, шунингдек орқа корпусга антенна учун улоқ шаклидаги пластик ётқизиш заруратининг ҳам олдини олади ва смартфоннинг эстетик жиҳатдан тўкислигига хизмат қилади. Корпус қолган жиҳатлари билан "аждоди" бўлмиш iPhone 7 Plus'ни эслатиб юборади.
Шу билан бирга, 5,5 дюймли iPhone 7s ва 7s Plus мобил телефонлари янги Apple A11 процессорига эга бўлади. Унинг тезкор хотира сиғими 4, доимий хотираси 64 гигабайтли бўлади. iPhone махсус док-станция ёрдамида симсиз қувват олади. Смартфон IP68 гувоҳномасига эга бўлади ва сув-чанг таъсиридан қўрқмайди.
iPhone 7S ва iPhone 7S Plus кузда, iPhone 8 билан бирга тақдим қилинади. Унинг смартфон бозорига 650 ва 769 доллардан чиқарилиши кутилмоқда. Янада илғор iPhone 8'нинг энг арзон талқини эса 1000-1100 доллардан сотилиши тахмин қилинмоқда.
Манба: «Terabayt.uz» “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди